СИТОРА - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ
Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида -57 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова олтин медаль соҳибасига айланди.
У финалда қозоғистонлик Владислава Кухтага қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
- Финал жангимни кучли рақибамга қарши ўтказдим, - дейди Ситора Турдибекова. - Ушбу баҳс жуда қийин кечди, лекин мураббийларим берган кўрсатмаларини аниқ бажардим ва бу якунда менга ғалаба олиб келди. Бизни қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат айтмоқчиман. Ушбу ғалабамни ота-онамга, ўзбекистонлик бокс мухлисларига бағишлайман.
Осиё чемпионатида -69 килограмм вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Навбаҳор Ҳамидова финалда Қозоғистоннинг яна бир вакиласи - Валентина Калжовага қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди.

Обсудить
Мавзуга доир:
Комментарии (0)