Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди

07 июнь 2021, Понедельник
32
0
Самарқанд дастурнинг 48-иштирокчисига айланди, бу душанба куни ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринкнинг ташрифи чоғида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши билан тасдиқланди
Юрген Ригтеринк 7-9 июнь кунлари ЕТТБнинг Ўзбекистонга келган юқори раҳбарият делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Ушбу қадам 2050 йилгача Ўзбекистонга углерод нейтраллигини қўлга киритишда ёрдам беради, дейилади ЕТТБ маълумотида.Барқарор ривожланиш дастурига қўшилиш орқали шаҳарлар ЕТТБ молиявий кўмаги билан пилот лойиҳани амалга оширмоқда. Самарқанд мисолида электр автобусларига сармоя киритилиши кутилмоқда, шунингдек, Шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади. Энди экологик муаммоларни самарали ҳал қилиш учун Самарқанд якка тартибдаги кўкаламзорлаштириш бўйича ҳаракатлар режаси дастурини ишлаб чиқишни бошлайди.

Kun.uz
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси