Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда ёшлар фестивали доирасида юздан ортиқ тадбир ташкил этилади

Самарқандда ёшлар фестивали доирасида юздан ортиқ тадбир ташкил этилади

10 июнь 2021, Четверг
165
1
Жорий йилнинг 11-13 июнь кунлари Самарқандда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида Ёшлар Фестивали бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун мазкур тадбирни ёритиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 
Анжуманда мутасаддилар томонидан Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган барча тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Жумладан, уч кун давомида 106 та тадбир ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилди.
Уч кун давом этадиган фестиваль эртага тонгда  Соҳибқирон  Амир  Темур,  Самарқанд  тахтида  40  йил  ҳукмронлик  қилган  Мирзо  Улуғбек ҳамда ўзбек адабиёти асосчиси Алишер Навоий каби улуғларимиз ҳайкаллари пойига гул қўйиш билан бошланади. Сўнгра Регистон майдонидан бошлаб, университет хиёбони бўйлаб ёшларнинг байрамона юриши бўлади. Регистон майдони  -  Шоҳи  Зинда  мажмуаси  йўналишида веломарафончилар ўзаро беллашади.
“Нурафшон”  ўйингоҳида футбол мусобақалари, “Ёшлар маркази”да  “Қувноқлар  ва  зукколар”  танлови,  “Концерт  зали”да  миллий  рақслар,  Шарқ халқлари рақслари ва балет рақслари танлови ўтказилади.
Киберспорт мусобақалари ТАТУ биносида, “Картинг”, “Боулинг” ва муз устида турли ўйинлар Самарқандда яқинда очилган Муз саройида бўлиб ўтади.
Самарқанд шаҳридаги боғларда ҳаваскорлар ва профессонал санъаткорлар иштирокида концерт, “Ёшлик” истироҳат боғида болажонлар 
учун қўғирчоқ театрлари спектакллари намойиш этилади. Шу  куни барча олий ўқув юртларида маданий-маърифий  тадбирлар,  спорт  беллашувлари, турли кўрик-танловлар, концертлар ташкил этилади.
Регистон майдонида ҳаво шарлари учирилади ва кечқурун Фестивалнинг расман очилиш маросими ҳамда тантанали концерт бўлади.
Фестивалнинг иккинчи кунини “Югуриш марафони” бошлаб беради. Сўнгра “Боғишамол гарден” базмгоҳида шаҳар ва туман ҳокимлари бош бўладиган ёшлар жамоалари ўртасида “Самарқанд тарихи” 
мавзусида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Rеgal Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон ёшлари – кеча, бугун ва эртага” мавзусида вилоят ҳокими иштирокида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтади.
Қўшработда бахшилар кўрик-танлови, Нуробод тумани Жарқудуқ қишлоғида “Чўпон отарида суҳбат” деб номланган чорвадор-чўпонлар ва ёш чўпонларнинг гулхан атрофидаги давра суҳбати ўтказилади. 
Фестивалнинг учинчи кунида Ургут иқтисодий  ҳудудида  “Бизнес  марафон”,  Бўш  иш  ўринлари  ярмаркаси,  “Urgaz”  корхонасига  саёҳат, банклар кўргазмаси ташкил этилади.Оқдарё туманида қўл жанги мусобақалари, Конигил  туризм  қишлоғида  эса,  ўша  куни  ижодий  учрашувлар,  спорт  мусобақалари,  хусусан,  имконияти чекланган ёшлар иштирокида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтади.
Самарқанд Халқаро Аэропорти майдонида Ёшлар Фестивалининг тантанали ёпилиши ва гала-концерт дастури бўлиб ўтади.
Уч кун давомида Самарқанд  шаҳридаги  барча  боғларда  ва  маданият масканларида  Самарқандда  ижод  қилаётган  ва  таниқли  санъаткорлар  иштирокида концертлар, турли спорт мусобақалари, кўрик-танловлар,  кўнгилочар  ўйинлар  ташкил  этилади.  Шаҳарнинг  янги бунёд бўлган Қорасув масканининг очиқ майдонида ҳам “Замонавий қўшиқ ва рақс” шоу дастури бўлиб ўтади.
Аҳамиятлиси, барча спорт мусобақалари, кўрик-танловлар  ғолиблари  муносиб  тақдирланади.  Ёшлар  фестивалини  энг  кўп  ва  қизиқарли ёритган ОАВ вакиллари учун ҳам махсус совринлар эълон қилинди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (1)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ahadbek Safarov
Ahadbek Safarov Гости 10 июня 2021 23:44
Malades bizni Jarquduq qishlog'i ham chetda qolmabdi
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси