Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинди

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинди

15 июнь 2021, Вторник
38
0
Танлов учта йўналишда ўтказилади.
1️⃣ Биринчи  йўналишида — «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.
2️⃣ Иккинчи йўналишда — «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.
3️⃣ Учинчи йўналишида — «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа» илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.
📌 Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.
📞 Танлов ҳақида (71) 215-51-76 телефон рақами ёки www.til.gov.uz (http://til.gov.uz/uz/contest/announcement/) сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.


https://t.me/aoka_uz
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси