Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

Коррупция - келажак кушандаси

16 июнь 2021, Среда
29
0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб бежиз таъкидламаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги расмий сайтида «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир», деб кўрсатилган. Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

       "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши  ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги "Тимур Файз" нодавлат таълим муассасасида ўқувчилар ўртасида Ёшлар ойлиги муносабати билан "Биз коррупцияга қаршимиз" акцияси доирасида расмлар танлови ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқувчиларига коррупциянинг аслида нима эканлиги, унинг нохуш оқибатлари ҳақида тушанчалар берилди.


Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ўзларининг олган билимлари ва тушунчаларидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашишга оид расмларни чизишди ва фаол қатнашган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширилди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Самарқанд
 вилоят бўлими бошқаруви матбуот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси