Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » ID-карта ёки паспорт олишда суғурта тўлови олинишига изоҳ берилди

ID-карта ёки паспорт олишда суғурта тўлови олинишига изоҳ берилди

18 июнь 2021, Пятница
107
0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББнинг айрим миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида (паспорт столларида) суғурта полиси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш паспорти ва ID-карталарни расмийлаштирмаётганлиги ёки буни рад этаётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Мазкур хабарга нисбатан Gross insurance компанияси мурожаат йўллади.

Ушбу суғурта маҳсулоти фақат ихтиёрий асосда, мижознинг розилигига кўра сотилади. Мазкур маҳсулот амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижга чиқиш паспорти ёки ID-картани йўқотилиши ва шикастлантирилиши таваккалчиликларини қоплаб беради.

Полис қиймати 50 минг сўмни ташкил этади, бунинг эвазига 10 йил давомида компаниямиз томонидан хорижга чиқиш паспорти ва ID-карталари эгаларига улар йўқотилиши ёки шикастлантирилиши муносабати билан 500 минг сўм доирасида харажатлар кафолатланган ҳолда қоплаб берилади. Яъни, ҳужжат йўқотилган ва шикастлантирилган тақдирда, компания ҳужжатларни қайта тиклаш харажатлари суммаси фуқарога бизнинг суғуртамиз ҳисобига қоплаб беради.
Қайд этилишича, фақат сўнгги 2 ой давомида ҳужжатлар йўқотилганлиги ёки шикаслантирилганлиги сабабли мижозлар мурожаат қилганлиги муносабати билан компания томонидан 50 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган. Айрим ҳолларда болалар хорижга чиқиш паспорти бетини тасодифан йиртиб юборган ёки бошқа ҳолларда қаҳва тўкиб юборилган, шунингдек барча карталар билан бирга ҳамён йўқотилиши ҳоллари ҳам учраган.
Қулай шароитлар ва суғурта хизматларидан фойдалана олиш имкониятини яратиш мақсадида мазкур лойиҳа ИИВ ҳузуридаги ‘’Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш маркази’’ давлат унитар корхонаси билан биргаликда амалга оширилмоқда.
“Ушбу хизмат фуқароларга ихтиёрий асосда кўрсатилаётганлигини яна бир бор эслатиб ўтган ҳолда ишонтириб айтамизки, билдирилган фикрлар албатта ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади ҳамда сервис сифатини яхшилашда инобатга олинади.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle