Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Калтакланган блогер ҳолатига прокуратура муносабат билдирди

Калтакланган блогер ҳолатига прокуратура муносабат билдирди

23 июнь 2021, Среда
131
0
Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда яна жиноят, блогерга суиқасд уюштирилди. Лекин ИИБ ва прокуратура нега жим?” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Маълумотларга кўра, ушбу шахс Taftish.uz сайти мухбири бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш устидан Самарқанд вилояти прокуратураси назорат ўрнатган.
Воқеа аслида қандай бўлган?
2021 йил 17 июнь куни соат тахминан 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Мингтут кўчасида жойлашган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносига фуқаро Ўткир Расулов ўзинг таниши Райҳона Пиримқуловага ёрдамлашиш мақсадида келган. Суд жараёни тугашини кутиб ташқарида ўзининг шахсий автомобилида ўтирган. Суд иши тугагач, Самарқанд туманида яшовчи 1985 йил туғилган фуқаро Амина Ибодуллоева суд биносидан чиқиб ўзини Ўткир Расулов бошқарувида ҳаракатланиб келаётган автомобиль устига ташлаган.
Ўткир Расулов машинани тўхтатиб, нима сабаблигини сўраганда ҳолатга фуқаро Амина Ибодуллоеванинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган фуқаро Фаррухжон Халиков қўшилиб, жанжал чиқарган. Сўнг Ўткир Расуловнинг автомобили ичидаги ҳужжатларни олиб қўйган. Ў.Расулов ўзининг видео мурожаатида ҳужжатлар ичида бўлган 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳам қўшиб олганлигини келтириб ўтган.
Жанжал сабаби ўрганилганда, Ўткир Расулов илгари Амина Ибодуллоеванинг оғир турмуш шароитидан фойдаланиб, унга уй қуриб беришда ёрдамлашишини ваъда қилиб, видеолавҳа тайёрлаган ва А.Ибодуллоева розилигисиз интернетда тарқатиб юборган. Хайрия доирасида келиб тушган маблағларни эса ўзлаштириб юборган.
Хўш, калтакланган шахс ким?
1987 йилда Паст Дарғом туманида туғилган Ўткир Расулов муқаддам Жиноят кодекси 169-моддаси (ўғирлик) билан судланган, 2013 йил 15 сентябрда ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига, у ердан Туркия давлатига ўтиб кетган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-моддаси 2-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги сабабли жиноят иши қўзғатилган.
Қизиғи, ҳозирда пробация ҳисобида жазо ўтаётган фуқаро блогер ва журналистлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle