Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббуси амалга оширилади

Самарқандда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббуси амалга оширилади

01 июль 2021, Четверг
152
0
Лойиҳа муваффақиятли ўтса, ёшлар таклифлари ва муаммоларини ҳал этиш учун молиявий кўмак ажратилади

Глобал ташаббус “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилади.

У маҳаллий бошқарув тизимида болалар ҳуқуқларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишга ҳизмат қилади. Мақсад – болалар ва ёшларнинг бевосита уларнинг ҳаётига тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этишига ва жойларда ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга йўналтирилган тизимли ёндашувни қўллашдир.

- Ўзбекистон ҳукумати ёшлар имкониятларини кенгайтириш, уларнинг бошқарувдаги иштирокини ошириш масалаларини давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирган, - дейди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. - ЮНИСEФнинг "Болалар ва ёшларга дўстона шаҳар" глобал ташаббуси маҳаллий даражада мавжуд ёшлар дастурларига тизимли ёндашишга, самарали амалга ошириш ва баҳолашга ёрдам беради. Жорий "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да Ўзбекистоннинг ушбу ташаббусга қўшилаётганини кишига мамнуният бағишлайди.

Ташаббус доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинади:

- ёшлар бандлиги тизимини такомиллаштириш;

- қўшимча таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;

- ёшлар маданиятини ривожлантириш;

- хавфсизлик ва фаровон атроф-муҳитни яратиш;

- соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш.

-ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур ташаббус ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини ошириш, муҳим қарорлар қабул қилинишида уларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли, - дейди "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов. - Бизнинг вазифамиз бу борада тизим яратиш, тадқиқотлар ўтказиш ва энг яхши амалиётларни жорий этишга қаратилади. Ташаббусни муваффақиятли амалга оширган шаҳарларга ёшлар таклифларини, муаммоларини ҳал этиш учун қўшимча молиявий кўмак ажратиш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этиш лозимки, “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” дастлаб республикамизнинг вилоятларидаги 5 та шаҳрида амалга оширилади. Бунинг учун ҳамкор ташкилотлар услубий, техник ва молиявий кўмак беради. Аввало, жойларда болалар ва ёшлар учун яратилган шароитлар таҳлил қилиниб, уларни такомиллаштириш бўйича шаҳар ҳокимлари билан ҳамкорликда дастурлар ишлаб чиқилади.

Ташаббусни амалга оширишда, шунингдек, Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари ҳамкорлик қилади.

Маълумот учун: “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббуси ЮНИСЕФ томонидан 1996 йилда БМТнинг аҳоли пунктларини ривожлантириш масаласи бўйича иккинчи конференцияси резолюцияси доирасида илгари сурилган. Ушбу ташаббус бугунги кунда дунё бўйлаб 3 000 та шаҳарни қамраб олган.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle