Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ҚАНДАЙ ИШЛАМОҚДА?

14 июль 2021, Среда
273
0

Давлат органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан самарали мулоқотини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарори қабул қилинган эди.

Қарор билан ахборот хизматлари зиммасига юкланган 12 та йўналишдаги устувор вазифалар билан бир қаторда, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари билан шахсан ишлаши ва бунинг натижасида ўзаро ишончли мулоқот муҳити шаклланишига эришиш мақсад қилинган.

Мазкур қарор асосида ўтган даврда:

1. Республика аҳамиятига молик 75 та идора, муассаса, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вилоят ҳокимликлари, бошқа давлат ташкилотлари ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизматлари биринчи марта, 98 та давлат органлари ва ташкилотларида эса қайта ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жами 685  нафар матбуот котиблигига номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, уларнинг тавсиялари асосида ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Қарор қабул қилингунга қадар ахборот хизматлари соҳасида жами 433 нафар мутахассис фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1 100 (1 093) нафарни ташкил этмоқда.

2. Маълумки, интернет ва ижтимоий тармоқлар дунё ахборот маконидаги асосий манбага айланиб улгурди. Ўзбекистоннинг ахборот соҳасини ҳам ундан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Шундай бир вазиятда интернет ресурсларида мамлакатимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга нисбатан турли йўсиндаги салбий ахборотлар ҳам кузатилмоқда.

Бунинг сабаблари ўрганилганда, давлат органлари ва ҳокимликлар ўз йўналишида амалга ошираётган ишларини халқимизга тўғри етказиб бера олмаётгани, соҳа ва тармоқлар ҳақида ахборотнинг камлиги, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликнинг лозим даражада йўлга қўйилмагани, кўплаб ахборот хизматлари томонидан ахборот кампанияларини ўтказишдаги камчиликлар сабаб бўлаётгани аниқланди.

Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарорида ахборот хизматларининг асосий вазифаларидан бири сифатида ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириб бориш ҳам киритилган.

Бу борада АОКА барча вазирлик ва идоралар, тегишли ҳокимликлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик олиб бормоқда. Қарор қабул қилинган даврда танқидларга муносабат билдириш даражаси республика миқёсида 12 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилнинг декабрь ойида бу кўрсаткич 83 фоизгача кўтарилганди.

2021 йил апрель ойида бу кўрсаткич республика миқёсида 86 фоизни ташкил этди.

Бу албатта эътиборга лойиқ. Афсуски, кейинги вақтларда танқидий-таҳлилий материалларга ташкилотлар ва ҳокимликлар томонидан берилаётган расмий муносабат ва  баёнотлар шунчаки формал тусга айланиб қолмоқда. Расмиятчилик учунгина муносабат билдириш, масалани ичига кирмасдан, моҳиятига етмасдан, таҳлил қилмасдан, “ўрганилади”, “кўриб чиқилади” қабилида жавоб бериш ҳолатлари учрамоқда.

Бу эса муаммонинг янада чуқурлашиши, фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, ўз вақтида чуқур ўрганилган ва таҳлил қилинган расмий муносабат ёки баёнот шу каби масалаларнинг қайтиб кўтарилмаслиги, жамиятда, журналист ва блогерларда кўтарилган масалаларга тўғри позициянинг шаклланишига хизмат қилади.

2020 йил 2-ярим йил якуни бўйича Самарқанд вилоятида 16 та ҳокимлик матбуот котибидан иккитасининг фаолияти юқори даражада деб топилган. Вилоят ҳокими матбуот котиби 87,0 балл билан юқори даражани эгаллаган. Оқдарё, Ургут, Самарқанд, Қўшработ ва Иштихон тумани ҳокимликлари матбуот котибининг иши эса паст даражада, деб топилган эди. Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот котибининг иши ўрта даражада, қолган 8 та ҳокимликнинг иши қониқарли даражага лойиқ кўрилган.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle