Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » АОКАда америкалик экспертлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

АОКАда америкалик экспертлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

15 июль 2021, Четверг
31
0
Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар”  мавзусидаги  Халқаро конференция доирасида учрашув ва анжуманлар давом этмоқда.
Бугун АОКАда АҚШ Солиқ ва инвестициялар бўйича Марказ Президенти Дэниэл Уитт ва "Хэритэж Фаундэйшен" таҳлилий маркази эксперти Ариэль Коэн  ОАВ вакиллари билан учрашди.
Америкалик экспертлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари, глобал иқтисодий жараёнлар, пандемия шароитида дунё миқёсидаги ижтимоий-сиёсий воқеликлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
Эслатиб ўтамиз, 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда АОКА фаол иш олиб бормоқда ва хорижий экспертлар, ОАВ вакиллари билан давра суҳбатлари ташкиллаштиришда ҳамкорликка тайёрлигини билдиради.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi