Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда газ маҳсулотларини тўлиқ ID-карталар орқали сотиш йўлга қўйилди

Самарқандда газ маҳсулотларини тўлиқ ID-карталар орқали сотиш йўлга қўйилди

16 июль 2021, Пятница
45
0
Вилоят Матбуот уйида “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали директори Олим Исақулов иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда гапирилди. Шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида автоматлаштирилган тизимнинг жорий этилиши ҳамда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича ўтган 6 ойда вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. 
Қайд этилишича, 2016 йилдан буён табиий газ истеъмолчилари сони вилоятда 53 021 тага ошди. 2016 йилда 255 766 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 308 787 тага етди. Ўз навбатида истеъмолчиларга етказиб бериладиган табиий газ фонди ўша даврга нисбатан 403 миллион 172 минг метр/кубга ошган. Яъни, бугунга келиб, йилига 1 миллиард 610 миллион метр/кубга яқин табиий газ етказиб берилмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан хонадонларга электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
- Ҳисоблагич ўрнатиш ишлари бошлангандан буён вилоят миқёсида 76 765 нафар истеъмолчи хонадонига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 71 891 та истеъмолчи “BillingGaz” дастурига уланди, - дейди О.Исақулов. – Жорий йилнинг 6 ойида 55 764 та аҳоли хонадонига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди, 54 393 та ҳисоблагич “BillingGaz” дастурига уланди.
Бугунги кунда вилоятда табиий газ етказиб беришнинг имконияти бўлмаган 815 та маҳалладаги 487 105 нафар истеъмолчига имтиёзли нархларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Сўнгги 5 йилда суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 175 447 тага ошди.   
Маиший газ баллонларнинг барчасига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилиб, ID-карталар тарқатилди. Ҳозирча Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида суюлтирилган газ маҳсулотларини тўлиқ ID-карталар орқали сотиш йўлга қўйилди. Қолган туманларда иккитадан маҳаллада ID-карталар тажриба тариқасида муомалага киритилди.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi