Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Университет хиёбони асл ҳолини сақлаган ҳолда таъмирланади

Университет хиёбони асл ҳолини сақлаган ҳолда таъмирланади

16 июль 2021, Пятница
22
0
Вилоят қурилиш бош бошқармасида журналистлар, блогерлар, депутатлар, партия фаоллари, маҳалла раислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонининг янгиланадиган қиёфаси бўйича лойиҳа таклифлари муҳокама қилинди.

Президентимизнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари вилоятимизга ташрифи якуни билан тасдиқланган режага асосан уч ойда Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонини ободонлаштириш бўйича режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган эди. Мазкур лойиҳани мутасадди идоралар билан келишган ҳолда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритиш белгиланганди.
Туризм ва спорт вазирлигининг буюртмасига асосан “Армас” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари муҳокама этилди.
- Мутахассислар билан биргаликда хиёбонни ўз ҳолича сақлаб қолган ҳолда янада жозибадорлигини ошириш бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилган, - дейди вилоят бош архитектори Ҳ.Мирзоев. – Бугунги муҳокамада хиёбонда савдо дўконлари бўлмаслиги, таъмирлаш ишларида енгил техникалардан фойдаланиш, экологлар назоратида дарахтларга зарар етказмасдан ишларни олиб бориш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Шунингдек, хиёбонда янги қурилиш ишларини режалаштирмасдан ўриндиқ, тунги чироқлар ва чиқинди ташлаш жиҳозларини янгилаш орқали хиёбоннинг асл ҳолатини сақлаб қолиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.


Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi