Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда Президент мактабига кириш имтиҳони қачон ўтказилади?

Самарқандда Президент мактабига кириш имтиҳони қачон ўтказилади?

17 июль 2021, Суббота
34
0
Бу саволга вилоят Матбуот уйида Самарқанддаги Президент мактаби, ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаблар ҳамда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари ўтказиш жараёнларига тайёргарлик ишларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида жавоб қайтарилди.

- Президент мактабига мантиқий-танқидий фикрлаш бўйича имтиҳон 26-28 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган, - дейди Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари Воҳид Сирлибоев. – Президент мактабига 14 403 та ариза қабул қилинган бўлиб, шундан 13 329 ўқувчининг аризаси тасдиқланган.
Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи А.Баҳромов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи В.Мухторов тест синовларини ташкил этиш билан боғлиқ жараёнлар тўғрисида маълумот берди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi