Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда ННТлар фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда ННТлар фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

17 июль 2021, Суббота
24
0
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиш ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш, ҳуқуқ ва манфатларини таъминлаш;
- аҳолининг маънавий-аҳлоқий билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
- хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;
- низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни шакллантириш.
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тафсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 5 июлдан 15 августгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159 “а” уй манзилига манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi