Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » ОАВ вакиллари суд мажлисида қонунда белгиланган тартибда суратга олиши, аудио, видеоёзувни амалга оширишлари мумкин

ОАВ вакиллари суд мажлисида қонунда белгиланган тартибда суратга олиши, аудио, видеоёзувни амалга оширишлари мумкин

04 август 2021, Среда
142
0
Юртимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида “Судлар тўғрисида”ги янги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган эди. Сенат томонидан эса 2021 йил 26 июнда маъқулланди ва 28 июлда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.
Мазкур қонун давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини  оширишга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Унинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятларидан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши белгилаб қўйилган. Олдинги қонунларда эса бу жиҳат аниқ-тиниқ белгиланмаган эди.
Шунингдек, илгари ҳуқуқий ҳужжатларда суднинг у ёки бу вазифалари кўрсатиб ўтилган бўлсада, энди янги қонуннинг 4-моддаси “Суднинг асосий вазифалари” деб аниқ-тиниқ номланди. Унда мустаҳкамланишича, суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ва эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Илгари оммавий ахборот воситалари ходимлари суд процесини суратга олиш бўйича қайси ҳуқуқий ҳужжатга асосланиб иш кўриш ҳақида ўйлашган бўлса, янги қонунда белгиланганидек, энди суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.

Шуҳрат ҒУЛОМОВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг судьяси.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle