Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда туризмни ривожлантириш учун 30 млн доллар ажратилади

Самарқандда туризмни ривожлантириш учун 30 млн доллар ажратилади

23 сентябрь 2021, Четверг
17
0

Президентнинг “Самарқанд вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 30 млн доллар миқдоридаги кредитни ажратади. У 5 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 3 фоиз ставка бўйича ажратилади.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади. Кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Самарқанд вилояти ҳокимига бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Жамғарма томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш топширилди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига ажратилган кредитнинг 2021 йилда сўндириладиган асосий қисми президентнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарорига мувофиқ 2022 йилга ўтказилади.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi