САМАРҚАНД КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
Бугун Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилаётган асосий байрам тадбирлари Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди. Ўтган буюк аждодларимиз руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
Айни пайтда Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилмоқда.
Ҳозирда байрам муносабати билан ташкил этилган кўргазмада вилоятдаги ахборот кутубхоналари ва типографиялар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Обсудить
Мавзуга доир:
Комментарии (0)