АОКА тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган Миллий нашрларнинг электрон архиви — http://press.natlib.uz/ маълумотлар базасида вақтли матбуот нашрларининг тўлиқ мантларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Ушбу маълумотлар базаси Миллий кутубхонанинг расмий манбаси хисобланиб, фойдаланувчилар учун қулай қидирув тизими, вақтли матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар, уларни қизиқтирган ахборотларни қисқа муддатда топиш имконияти мавжуд.
Даврий нашрларни базадан мутолаа қилиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Маълумотлар базасидан Республика миқёсида чоп этилган марказий нашрлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларда мунтазам чоп этиб бориладиган вақтли матбуот нашрлари жой олган. Вақтли матбуот нашрларида мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини акс эттирувчи сиёсий, давлат, хўжалик ва маданий масалаларига доир долзарб материалларни, шунингдек, реклама эълонларини ва дам олиш саҳифалари ҳам чоп этилиб борилади.
Шунингдек, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий ҳаётга оид долзарб ахборотни кенг оммага етказади. Фойдаланувчиларнинг кундалик турмуш воқеаларига нисбатан маълум муносабат, жамоатчилик фикри маҳсули ва ифодачиси сифатида намоён бўлишига ёрдам беради.
aoka.uz