Самарқанд шаҳридаги концерт залида “Ўзбек миллий рақслари, Шарқ халқлари рақслари, Балет рақслари” кўрик-танлови бошланди. Дастлаб саҳнага Қўшработ туманининг раққоса қизлари, сўнгра Пахтачи туманлари қизлари чиқиб келишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов Самарқандда рақс санъатини янада ривожлантириш, турли миллат рақс йўналишларида бадиий жамоаларни шакллантириш, халқимизнинг миллий ва маънавий қадриятлари бўлмиш рақс санъатининг гўзал анъаналари ва дурдона намуналарини қайта тиклаш орқали халқимизнинг рақс санъатига бўлган муҳаббатини оширишга қаратилган.
Кўрик-танловда вилоят ҳудудида яшовчи (вилоят ҳудудида яшаб, республикамизнинг бошқа шаҳарларида таҳсил олаётган талаба, ҳаваскор раққосалар ҳам киритилади), касбидан қатъий назар, 10-30 ёшда бўлган барча рақс ихлосмандлари, ҳаваскорлар, шунингдек, рақс йўналишида фаолият олиб бораётганлар иштирок этмоқда.