Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандга ўн ойда 500 мингдан зиёд хорижий сайёҳ келган

Самарқандга ўн ойда 500 мингдан зиёд хорижий сайёҳ келган

30 ноябрь 2019, Суббота
404
0
Жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоятга ташриф буюрган 2,7 миллион нафар туристнинг 500 мингдан зиёдини хорижий сайёҳлар ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган даврга нисбатан қарийб икки баробар кўпдир.
Бу ҳақда бугун Самарқанд вилоят матбуот уйида вилоят ҳокимининг туризмнинг ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев журналист ва блогерларга маълум қилди.
- Жорий йилда жаҳоннинг 147 та мамлакат фуқароларига визасиз режим ҳамда электрон визалар олиш тартиби янада соддалаштирилди, - дейди Ботир Нуруллаев. - Бугунги кунда вилоятимизда 562 та туристик намойиш этиш объектлари, 5949 ўринлик 142 та меҳмонхона ва 1207 ўринлик 135 та оилавий уй меҳмонхоналари, 170 та туроператорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, 8 та туристик ахборот марказлари ташкил қилинди.
Самарқанд вилоят матбуот уйида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган мазкур матбуот анжуманида жорий йил 26-28 ноябрь кунлари 180 дан ортиқ туристик шаҳарлар аъзолигига эга бўлган Бутунжаҳон Туристик Шаҳарлар Федерациясининг (WТCF) 1-Марказий Осиё конференцияси доирасида вилоятнинг туризм салоҳияти намойиш этилганлиги туфайли 20 дан ортиқ келишувларга эришилгани таъкидланди.
Натижада нуфузли ташкилот томонидан 2020 йилга биргина Хитойдан юз минг зиёд сайёҳлар жалб қилинади.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle