Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эълон қилинди

26 декабрь 2019, Четверг
463
0
Озарбайжонда 2006 йилдан буён нашр этиб келинаётган “Tarixi Şəxsiyyətlər” (“Тарихий шахслар”) журнали ҳар йили дунё етакчилари ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳанинг машҳур арбоблари орасидан “Йил одами”ни аниқлайди.2017 йилда таҳририят қарорига кўра, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон “Йил одами” деб тан олинган эди. Ўтган йилда ушбу номинацияга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин сазовор бўлган.
Ушбу йилда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини яхшилаш билан бирга мамлакат тараққиёти ва равнақи, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йил одами” деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу муносабат билан “Tarixi Şəxsiyyətlər” журналининг кейинги сони Ўзбекистон Президенти ва умуман, Ўзбекистонга бағишланади, у рус тилида чоп этилади.
Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази кўмагида тайёрланаётган “Тарихий шахслар” журналининг махсус сони тақдимоти Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилиши мўлжалланган.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle