Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » «Чегара билмас репортёрлар» "эркин матбуот душманлари"ни эълон қилди

«Чегара билмас репортёрлар» "эркин матбуот душманлари"ни эълон қилди

07 июль 2021, Среда
115
0

Рўйхатга биринчилардан бўлиб Европа Иттифоқи вакили кирди. Бу – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан. " Чегара билмас репортёрлар" айтишича, у ишга киришиши билан мунтазам равишда мустақил оммавий ахборот воситаларини ўз назорати остига олди ва айни пайтда ҳукумат танқидчиларини кичик онлайн-порталларга сиқиб чиқариб, ўз мақсадига эришди.

Рўйхатда яна бир иштирокчи - Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон. "Чегара билмас репортёрлар" бу қиролликни журналистлар учун дунёдаги энг катта қамоқхона дея номлашди. Бу ерда ҳукумат ҳеч қандай эркин оммавий ахборот воситаларига тоқат қилмайди.

Пандемия ва карантин чоралари атрофида "ифлос риторика" учун танқид қилинаётган Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳам пресса "душмани"га айланди.

«Репортёрлар» Россия ва Хитойга алоҳида муносабатда: ушбу мамлакатлардан иккитадан киши рўйхатга киритилди. Президентлар Владимир Путин ва Си Цзиньпин узоқ вақтдан бери ушбу рўйхатда турибди. Бу йил эса уларга минтақа раҳбарлари: Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва автоном Гонконг раҳбари Кэри Лам қўшилди.

Биринчи марта "душманлар" орасида иккита аёл бор: Кэри Лам билан Бангладеш Бош вазири Хасина Вазед.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle