Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Фарғоналик ўқитувчилар Самарқандда дарс беради

Фарғоналик ўқитувчилар Самарқандда дарс беради

05 август 2021, Четверг
163
0

Президентимизнинг 2021 йил 11 январдаги "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Янги Ўзбекистон устозлари" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Фарғона вилоятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди.

Самарқанд вилоятининг олис ҳудудларидаги малакали ўқитувчиларга эҳтиёж юқори бўлган мактабларга олий ва биринчи тоифали педагогларни жалб қилиш, бу борада бошқармага мурожаат қилган ўқитувчилар билан шартнома имзолаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада Фарғона, Наманган ва Aндижон вилоятларидан ўқитувчилар қатнашди.

Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ярмаркада халқ таълими вазирлиги ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Aлберт Ҳасанов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева иштирок этди ва олис ҳудудга бориб ишлаш истагидаги ўқитувчиларнинг саволларига жавоб берди.

Ярмарка давомида мурожаат қилган 71 нафар педагогдан малака тоифаси ва салоҳияти инобатга олиниб, 51 нафари Нуробод, Қўшработ ҳамда Каттақўрғон туманларининг олис ва "қизил" тоифадаги мактабларига шартнома асосида ишга жойлаштирилди.

Уларнинг 22 нафари олий тоифали, 29 нафари биринчи тоифали инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология ва кимё ҳамда математика ва физика фанлари ўқитувчиларидир.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги 62 та олис ва таълим сифати паст мактабларда 269 нафар малакали мутахассисларга эҳтиёж мавжуд. 2021/2022 ўқув йили олдидан мазкур эҳтиёж СамДУ ҳамда СамДЧТИни битираётган талабалар ҳамда бошқа вилоятлардан келиб ишлаётган ўқитувчилар ҳисобига қопланмоқда.

Маълумот учун: бугунги кунда вилоят мактабларида 30 нафар педагог бошқа вилоят ва туманлардан келиб фаолият олиб бормоқда.

Улар белгиланган ҳуқуқий меъёр асосида устама ҳақлари билан таъминланган.


Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle