Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда ўзини блогерман, деб таништириб товламачилик қилган шахс қўлга олинди

Самарқандда ўзини блогерман, деб таништириб товламачилик қилган шахс қўлга олинди

08 июль 2021, Четверг
131
0

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларни таъмирлаш корхонаси раҳбари Ў.Д. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ёши тахминан 25-30 ёшларда бўлган ўзини “Фаррух” блогерман деб таништирган шахс устахона устидан аризалар ёзиб, уни тинч қўймаслигини айтиб, 3 миллион сўм пул талаб қилаётанини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
 Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1992 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Махтумқули кўчасида яшовчи Ф.С., тинч қўйиш эвазига ариза муаллифидан 2 миллион сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.    
 Суриштирувлар давомида ушбу шахс бу каби ҳолатларни бошқа фуқароларга нисбатан ҳам содир қилганлиги аниқланган.
 Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.  
 ЎзА
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle